
Ўтган йилнинг бошида Google Android 5.1 Lollipop’ни ишга туширган эди. Кейинчалик унда оператив хотира оқими билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келган: қурилма қайта ўчириб, ёқишсиз кўп ишлаганида, оператив хотира шунча кўп тизимни талаб эта бошлаган, дея ёзмоқда "Кун" нашри. Бу ҳолат эса фойдаланувчилар учун дастурлар фонида қайта ишга туширилувчи қатор нохуш оқибатларга сабаб бўлган. Хатони назорат қилиш бўйича сайтдаги ҳолатга мувофиқ, Google бу муаммони ҳал қилди ва янги релиз билан барча зарур ўзгартиришларни киритади.

Бироқ Google «янги релиз» остида нимани йўлга қўйишни мақсад қилгани ҳақида маълум қилмаган. Бу хавфсизлик тизимининг ҳар ойда янгиланиши ёки Android операцион тизимининг навбатдаги версияси бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, юқоридаги муаммога дуч келган фойдаланувчилар учун бу яхши янгилик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар