18:08 / 16.05.2023
125

Mastercard Ўзбекистонда расмий ваколатхонасини очади

Фото: NurPhoto
Самарқандда бўлиб ўтаётган ЕТТБнинг йиллик конференцияси доирасида Mastercard глобал тўлов компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди.
«Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда барчанинг манфаати учун, яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида, биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман», — деди Mastercard’нинг Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка минтақаси бўйича президенти Димитриос Досис.

Ўтган йилда Mastercard ва Ўзбекистон Марказий банки ўртасида уч йиллик Рақамли технологиялар соҳасида шериклик тўғрисида келишув ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан кичик ва ўрта корхоналарни рақамлаштириш, финтех, киберхавфсизлик, туризм, ақлли шаҳар, молиявий саводхонлик, шунингдек молиянинг ҳаммабоплиги каби асосий йўналишлар бўйича Англашув меморандуми имзоланганди.

Mastercard ― тўловлар соҳасидаги глобал технологик компания. Компания миссияси – транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва ҳамёнбоп қилиш орқали ҳаммага, ҳамма жойда фойда келтирадиган инклюзив рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва кучайтириш.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Mastercard Ўзбекистонда расмий ваколатхонасини очади