Microsoft Финляндиядаги ходимларини сонини қисқартириш бўйича музокараларни бошлади

Microsoft Финляндиядаги ходимларини сонини қисқартириш бўйича музокараларни бошлади
Microsoft Финляндиядаги ходимларини сонини қисқартириш бўйича музокараларни бошлади

Microsoft компанияси Финляндиядаги ходимлари сонини қисқартириш бўйича музокараларни якунлади, деб Yle нашри асосида хабар беради “Кун”.

Таъкидланишича, музокаралар май ойида бошланганди. Финляндияда ҳаммаси бўлиб 1350 киши қисқартирилади.

Қисқартиришлар мамлакатда мобиль телефонлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши билан боғланган.

Компанияда маълум қилинганидек, ходимларнинг бир қисми АҚШнинг Редмондида жойлашган бош офисга ёки бошқа бўлимларга ишлашга ўтишлари мумкин бўлади.

Май охирида Microsoft смартфонлар ишлаб чиқариш бўлимининг фаолиятини оптималлаштириб, сарф-харажатларни камайтириш мақсадида 1850 ходимини қисқартириши маълум қилинганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар