20:12 / 14.11.2023
68

Humo тўлов тизими банк карталаридан пул ўғирлангани ҳақидаги хабарларни рад этди

Humo тўлов тизими банк карталаридан пул ўғирлангани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда хакерлар мамлакат банкларидан бирининг Humo банк карталарини бузиб киришгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Унда бир неча банк карталаридан умумий ҳисобда 57 миллиард сўм ечиб олингани ва мазкур маблағлар криптовалютага алмаштирилиб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани иддао қилинади.

Миллий банклараро процессинг марказининг изоҳ беришича, ушбу хабарлар ёлғон ва Humo тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради.

Humo тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд”, - дейилади расмий муносабатда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Humo тўлов тизими банк карталаридан пул ўғирлангани ҳақидаги хабарларни рад этди