20:25 / 18.01.2024
115

Samsung янги Galaxy S24 флагманларини тақдим этди

Samsung янги Galaxy S24 флагманларини тақдим этди

Фото: Samsung

Samsung компанияси 17 январ куни Galaxy Unpacked тадбирида янги Galaxy S24 флагман смартфонлари сериясини тақдим этди. Маросим компаниянинг YouTube каналида намойиш этилди.

Янги смартфонлар қаторига Galaxy S24, Galaxy S24+ ва Galaxy S24 Ultra киради.

Galaxy S24

Қурилма 6,2 дюймли, 1080х2340 пикселли, 120 Гц частотали, FHD+ қўллаб-қувватловчи ва 2600 нит ёрқинликдаги AMOLED экранга эга. Унинг юқори ярмида 12 МП олд камера учун “о” шаклидаги кесма мавжуд.

Моделда учта асосий камера мавжуд: асосий модул 50 МП, 3х оптик зум телефото линзалари 10 МП, ултра кенг бурчакли модул эса 12 МП. Фотосурат сифатини яхшилаш учун AI Zoom вa Galaxy AI алгоритмлари қўлланади.

Galaxy S24 4000 мА•с қувватли аккумулятор билан жиҳозланган. 25 W симли зарядлаш, 15 W симсиз зарядлаш ва 4,5 W тескари зарядлаш режими мавжуд. Тахминан 30 дақиқада 50 фоизгача қувватланади. Қурилма IP68 стандартига мувофиқ намлик ва чангдан ҳимояланган.

Ўлчамлар – 70,6 х 147 х 7,6 мм, вазни – 168 грамм.

Барча версияларда оператив хотира 8 ГБ, доимий хотира эса 128 ГБ дан 512 ГБ гача. Смартфон Snapdragon 8 Gen3 процессори билан жиҳозланган. Унинг максимал тезлиги соатига 3,3 гигагерсгача.

Notes, Voice Recorder va Keyboard иловалари аудио транскрипция ва матнни таҳрирлаш учун булут орқали Google Gemini Pro моделидан фойдаланади.

Galaxy S24+

Galaxy S24+ модели асосий смартфондан 6,7 дюймли экран ва 4900 мА•с батареяга эгалиги билан фарқ қилади. Барча версияларда оператив хотира 12 ГБ, доимий хотира эса 256 ГБ дан 512 ГБ гача бўлиши мумкин.

Моделда учта асосий камера мавжуд: асосий модул 50 МП, 3х оптик зум телефото линзалари 10 МП, ултра кенг бурчакли модул эса 12 МП. Тезкор, симли ва тескари зарядлаш режимлари мавжуд бўлиб, тахминан 30 дақиқада 68 фоизгача қувватланади. Ўлчамлари – 75.9 х 158.5 х 7.7 мм, вазни – 197 грамм.

Galaxy S24 вa S24+ қўнғироқлар учун реал вақтда сунъий интеллект таржимасини қўллаб-қувватлайди ва 13 та тил билан ишлайди.

Galaxy S24 Ultra

Сериянинг энг яхши телефони 6,8 дюймли дисплейга эга, рамкаси титандан ишланган. Galaxy S24 Ultra’да 4 та асосий камера мавжуд: асосий модул 200 МП, 3х оптик зум телефото линзалари 10 МП, 5х телефото линзалари 50 МП, ултра кенг бурчакли камера эса 12 МП.

Смартфон тўрт нанометрли технологиядан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган Snapdragon 8 Gen3 процессори билан жиҳозланган. Унинг максимал тезлиги соатига 3,3 гигагерсгача. Чипсетдаги графикалар максимал частотаси 1 гигагерсли Adreno 750 тезлатгичидан қувватланади. Оператив хотираси 12 ГБ, доимий хотираси эса 256 ГБ дан 1 ТБ гача.

Galaxy S24 Ultra 5000 мА•с қувватли аккумулятор билан жиҳозланган. 45 W симли зарядлаш, 15 W симсиз зарядлаш ва 4,5 W тескари зарядлаш режими мавжуд. Тахминан 30 дақиқада 68 фоизгача қувватланади. Ўлчамлари 79 х 162.3 х 8.6 мм, вазни – 233 грамм.

Galaxy S24 флагман смартфонлари серияси 4 хил: сариқ, бинафша, қора ва титан рангларда сотувга чиқарилади. Сериядаги энг ҳамёнбоп қурилма – Galaxy S24 нархи 799 доллар ёки тахминан 9 млн 930 минг сўмни ташкил қилади. Galaxy S24’нинг бошланғич нархи эса 1299 доллар ёки тахминан 16 млн 140 минг сўмга баҳоланган.

Samsung флагманлар учун олдиндан буюртма бериш имкониятини очган, етказиб бериш 2024 йил 31 январда бошланади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung янги Galaxy S24 флагманларини тақдим этди