ChatGPT ва Dall-e каби нейротармоқларни яратган OpenAI нинг янги сунъий интеллекти билан энди бемалол кино ҳам ишласа бўлади.
Маълум қилинишича, бу нейротармоқ модели оддий матнни юқори сифатли роликларга айлантириб бера олади. Ҳозирча у билан бир дақиқагача бўлган видео генерация қилиш мумкин.
Нейротармоқни яратган OpenAI компаниясининг қайд этишича Sora объектларнинг физик хоссалари ва бир-бирига ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олади, шу сабабли табиий анимацияли ростакам видеолар ярата олади.
Бундан ташқари, Sora мавжуд видеодаги бўш кадрларни тўлдириб, унинг давомийлигини ҳам узайтириб бера олади.
Айни пайтда нейротармоқ синов босқичида ва ҳозирча омма эътиборига ҳавола этилмаган. Бироқ уни аллақачон рассомлар, дизайнерлар ва режиссёрлар синовдан ўтказмоқда. Улар генерация давомидаги айрим хатоликларни кўрсатиб беришади.
“Сунъий интеллектни синовдан ўтказаётганлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари керак”, — дейди компания.
Sora омма учун фойдаланишга қачондан очиқ бўлиши номаълум. OpenAI сунъий интеллектдан фойдаланишда хавфсизлик ва этикага эътибор қаратиб, сохта контентни аниқлаш функциялар устида ишламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди