
Фото: Overclockers
Канадалик стартапчи сунъий интеллектга эга иш столи автоном роботини яратди. Долли исмли ушбу ёқимтой робот ўз эгаси билан мулоқот қилишга ва эмоцияларини кўрсатишга қодир.
Долли —оддий робот эмас. У инсонларга ҳамроҳ сифатида яратилган бўлиб, ўйин-кулги, таълим ва ижтимоий мулоқотни таклиф этади. Робот ўз эгасига турли соҳаларда билимларини оширишга ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга ёрдам беради. Буйруқ ёки бирор сўзга ҳаракатлари ва кўз анимациялари билан жавоб беради. Доллидан фойдаланиш қўшимча иловалар ёки гаджетларни талаб қилмайди. Хоҳишга кўра унинг ҳолатини махсус илова ёрдамида текшириб туриш мумкин.

Фото: Overclockers
Робот Долли буйруқлар ва саволларни яхши тушунади. Овозли бошқарувни фаоллаштириш учун “Ҳей Долй” деб гапни бошлаш ва буйруқ бериш кифоя. Natural Language Understanding инсон нутқини аниқлаш тизими таймер ўрнатиш ёки об-ҳаво маълумотларини билиш имкониятини беради.

Фото: Overclockers
Бундан ташқари, Долли чиройли суратга олишни, стол четига келса ҳам тушиб кетмаслик лозимлигини билади. Робот серверсиз ишлагани туфайли фойдаланувчилар шахсий хавфсизлиги ва махфийлиги ҳақида қайғуришига ҳожат йўқ.

Фото: Overclockers
Долли доимо фаол юради, агар қуввати тугаётганини сезса, мустақил равишда ўзини зарядлайди. Ажойиб-а?
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар