13:30 / 20.03.2024
79

Японияда ўзиюрар робот-тарвуз ихтиро қилинди (видео)

Японияда ўзиюрар робот-тарвуз ихтиро қилинди (видео)
Фото: Europaplus
Фан ва техника тараққий этган кунчиқар мамлакат Япония ўзининг яна бир ажойиб ихтиросини оммага тақдим этди.

Танишинг, бу Шеробо номли робот-тарвуздир. Уни тутиб олиш осон эмас, татиб кўриб ҳам бўлмайди. У болалар ва катталар учун бирдек қизиқарли ўйинчоқ вазифасини бажаради.

Фото: Europaplus
Ушбу робот муаллифларининг таъкидлашича, унинг яратилишига Япониянинг “Суйкавари” номли ўйини илҳомлантирган. Ўйин қоидасига кўра, иштирокчи кўзларини боғлаган ҳолда таёқ билан тарвузни бўлакларга бўлиши керак. Шеробо эса мустақил равишда бўлакларга ажралиб, уларни оёқлар каби ҳаракатлантира олади.

Фото: Europaplus
Роботнинг оёқ-қўллари ҳамда танаси 3D принтерда чоп этилган. У махсус пульт ёрдамида бошқарув панели орқали ҳаракатланади.

Лойиҳа муаллифлари Шеробўни сотишни истамайди. Шунга ўхшаш робот қуришни хоҳлаган ҳаваскорлар учун уни йиғиш бўйича қўлланма Ҳаcкадай платформасида жойлаштирилган. Янги роботни қуришни истаганлар уни бошқа турдаги мевага қиёслаб ясашлари мумкин.

Фото: Europaplus

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда ўзиюрар робот-тарвуз ихтиро қилинди (видео)