19:57 / 20.03.2024
68

Ҳиндистонда қулоқчинга эга гибрид смарт-соат тақдим этилди

Ҳиндистонда қулоқчинга эга гибрид смарт-соат тақдим этилди
Фото: Europaplus
2022 йилда Huawei остида қулоқчин ўрнатилган Watch Buds соатларини чиқарган эди. Шунга ўхшаш гаджет Ҳиндистонда ҳам пайдо бўлди. Сўнг маҳаллий Watchout Wearables компанияси Wearpods деб номланган қулоқчинли смарт-соатларни тақдим этди.

Фото: Europaplus
Бир қарашда WearPods оддий смарт-соатга ўхшайди. Ҳозир уларнинг бир неча юз турлари бор. У нафас олиш, қон босими ва юрак уриш тезлиги ўлчашдан ташқари, микрофон ва динамика қурилмасига эга. Ушбу элементлар смартфонни қўлга олмай сўзлашиш имконини беради. Телефон суҳбати эшитилмасин десангиз, қулоқчинларни соатнинг ён томонидан чиқариб олиш мумкин.

Фото: Europaplus
Шунингдек, WearPods’да қадам ва калорияни ҳисобловчи функциялар мавжуд. Шунинг учун бундай турдаги смарт-соат спортчилар учун мосдир. Унда турли хилдаги жисмоний ҳаракатларни тартибга солувчи юздан ортиқ режимлар бор.

Фото: Europaplus
Кўплаб фойдали хусусиятларга эга мазкур соат тўхтовсиз 25 кун давомида ишлай олади. Қулоқчинлар эса 10 соат давомида зарядланмай ишлайди. Гаджетнинг нархи атиги 60 доллар.

Фото: Europaplus

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳиндистонда қулоқчинга эга гибрид смарт-соат тақдим этилди