Фото: Samsung
Samsung компанияси ўрта бюджетли Galaxy М55 смартфони тақдимотини ўтказди, у компания тарихидаги энг юқори аниқликдаги селфи камерасини олди. Бу ҳақда Sammobile хабар берди.
Galaxy М55 6,7 дюймли Super AMOLED+ дисплейга, Full HD+ пикселлар сонига ва 120 Гц янгиланиш тезлигига эга.
Янги маҳсулотнинг асосий хусусияти 50 мегапикселли олд камера бўлиб, у секундига 30 кадр тезликда 4К пикселлар сонида видео ёзиб олиш имкониятига эга. Оптик стабилизацияга эга 50 мегапикселли асосий сенсор 8 мегапикселли ултра кенг бурчакли сенсор ва 2 мегапикселли макро модул билан тўлдирилади.
Galaxy М55 ишлаши эски ўрта бюджетли Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1 чипи, 8 Гб тезкор хотира ва 256 Гб хотира билан таъминланади. 5000 мА•соат батарея 45 Вт тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди.
Янги Samsung Galaxy М55 смартфонига Android 14 асосидаги One UI 6.0 операцион тизими ўрнатилган бўлади. Ишлаб чиқарувчи Android 18 чиқарилгунга қадар смартфонни қўллаб-қувватлашга ваъда бермоқда. Бошқа функцияларга Wi-Fi 6, Bluetooth 5.2 ва контактсиз тўлов учун мўлжалланган NFC киради.
Дастлаб Samsung Galaxy М55 Бразилияда 2,7 минг реал (тахминан 6 млн сўм) қийматда сотувга чиқарилади, аслида бу М серияли смартфон учун сезиларли даражада қиммат. Янги маҳсулот дунёнинг бошқа ҳудудларида қачон сотувга чиқиши ва нархи қандай бўлиши ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди