Apple компанияси Американинг спорт бренди Аlo Yoga билан ҳамкорликда Beats Fit Pro қулоқчинларининг янги версиясини тақдим этди. 4 апрелдан бошлаб мазкур қулоқчинларни Apple ва Аlo Yoga расмий сайтларида Black Sparklе рангида 200 долларга харид қилиш мумкин.
Ушбу модель Beats Fit Pro’нинг оддий версиясидан фарқ қилмайди. Янги маҳсулот H1 процессори, шовқинни камайтириш тизими ва “шаффоф” режимга эга.
Фото: Europaplus
Шунингдек, Beats Fit Pro бош ҳаракатини кузатиш, IPX4 стандартига кўра намликдан сақловчи ҳимоя функциясига эга. Гаджет жисмоний машғулотлар пайтида қулоқчинларни қулоқда маҳкам ушлаб турадиган мосламага ҳам эга.
Beats Fit Pro қулоқчинлари нафақат iPhone эгалари учун, балки Android фойдаланувчилари учун ҳам мос келади.
Фото: Beats.by.dre.com
Қулоқчинлар қувватланмасдан 7 соат давомида узлуксиз ишлаши мумкин, кейсдан фойдаланганда эса унинг ишлаш муддати 30 соатгача етади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда”
Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди
Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео)
Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди
Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди
Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби