Фото: OpenAI
OpenAI компанияси GPT-4o генератив сунъий интеллектга эга тил моделининг янги версиясини тақдим этди. У нутқ, матн, видео билан ишлайди ва аудиога 320 миллисекундда жавоб беради, буни эса суҳбатдошнинг реакция вақти билан тақослаш мумкин. GPT-4o атамасидаги «о» ҳарфи «omni»ни (кенг қамровли) англатади.
«GPT-4o овоз, матн ва видео билан ишлай олади. Ва бу ниҳоятда муҳим, чунки биз машиналар ва одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар келажагини кўриб чиқмоқдамиз», деди OpenAI техник директори Мира Мурати 13 май куни Сан-Францискода ўтказилган тақдимотда.
GPT узоқ вақтдан бери овозли режимни таклиф қилаётган эди, бироқ GPT-4o фойдаланувчиларга ChatGPT билан ёрдамчи сифатида мулоқот қилиш имконини бериб, ушбу хусусиятни сезиларли даражада яхшилаши таъкидланмоқда.
Модел реал вақт режимида фойдаланувчининг овозли буйруқларига жавоб беради ва овоздаги оҳангни илғай олади, жавобни эса «турли эмоционал услублар» билан, жумладан, қўшиқ орқали бериши мумкин. Янги модел 50 та тилда равон сўзлашади.
GPT-4o фойдаланувчилар учун 13 майдан бошлаб ишга туширилди. Аммо чекланган овозли функциялардан «ишончли ҳамкорларнинг кичик гуруҳи» келгуси ҳафтадан бошлаб фойдаланиши мумкин. Пуллик обуначилар учун бу имконият июн ойида берилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
ФИФА расмий сайтида термамиз футболчиси ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирилди