
Instagram фотосервиси иловадан фойдаланувчининг у ёки бу манзилда олинган кадрлари бўлган харитани олиб ташлай бошлади.
Баъзи фойдаланувчилар ўтган ҳафтадан буён опциянинг йўқлигидан шикоят қила бошлашди, деб ёзмоқда "Кун" нашри. Яқин орада ўзгаришлар Instagram’нинг барча фойдаланувчиларига тааллуқли бўлади.
Сервис ходимларининг сўзларига кўра, ушбу функция у қадар машҳур эмасди. Instagram ишлаб чиқарувчилари сервиснинг бошқа, нисбатан устувор имкониятларига диққатни қаратишга қарор қилишди.
Геотеглар ўз ҳолича қолади. Фойдаланувчиларда сурат геолокациясини белгилаш, кичик харитада шу ернинг ўзида олинган бошқа суратларни кўриш имкони сақланиб қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар