date

АҚШ ҳарбийлари жойлашув маълумотлари орқали нишонга олингани маълум бўлди

AQSH harbiylari joylashuv ma'lumotlari orqali nishonga olingani ma'lum bo‘ldi

АҚШ Мудофаа вазирлиги душман томонлар жанг майдонидаги ҳарбий хизматчиларни тижорий жойлашув маълумотлари ёрдамида кузатгани ва нишонга олганини тасдиқлади. Бу ҳолат смартфон ва компьютерлардан тўпланадиган ахборотлар шахсларни кузатишда қанчалик хавфли қуролга айланиши мумкинлигини яна бир бор исботлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Сенатор Рон Вйден томонидан TechCrunch нашрига тақдим этилган мактубда АҚШ Марказий қўмондонлиги (УССEНТКОМ) душман кучлар сотиб олинган геолокация маълумотларидан фойдаланаётганидан хабардор эканини билдирган. Мактубда таъкидланишича, қўмондонлик хизматчиларни кузатиш учун тижорий маълумотлардан фойдаланилгани ҳақида бир нечта хавфли ҳисоботларни қабул қилган.

Жойлашувга оид маълумотлар кўпинча онлайн реклама тизимлари орқали тўпланади ва кейинчалик маълумот брокерлари томонидан очиқ бозорда сотилади. Ҳукуматлар ва ҳарбий тузилмалар, жумладан, АҚШнинг ўзи ҳам ўтмишда бундай маълумотларни суд рухсатисиз сотиб олган ҳолатлар кузатилган.

Сўнгги йилларда FBI фойдаланувчиларни иловалар ва веб-сайтлар тўплайдиган маълумотлар ҳажмини камайтириш учун реклама блокловчи (ад блоккер) дастурлардан фойдаланишга чақириб келмоқда. Сенатор Вйден Reuters агентлигига берган интервюсида реклама технологиялари (адтеч) соҳасини миллий хавфсизликка таҳдид сифатида кўриш вақти келганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АҚШ ҳарбийлари жойлашув маълумотлари орқали нишонга олингани маълум бўлди