Фото: CCTV
Хитой ҳарбийлари Камбожа яқинида ўтказилган машғулотлар чоғида орқасида милтиқ ўрнатилган робот итни намойиш этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
«У шаҳар шароитидаги жанговар ҳаракатларимизда хизмат қилиши мумкин. У разведка қилиш, душман жойини аниқлаш ва нишонга зарба беришга қодир», деди аскар Чен Вэй Хитой давлат телеканалидаги видеода.
Видеода робот-итнинг масофадан туриб оператор бошқаруви остида юриши, сакраши, ётиши ва орқага қараб ҳаракатланишини кўриш мумкин. Шунингдек, видеода робот-итга ўрнатилган автомат милтиқ ҳам кўринади.
«Робот-итлар, шунингдек, кичик дронлардан ҳарбий мақсадда фойдаланиш янгилик эмас. Ўтган йили Хитой, Камбоджа, Лаос, Малайзия, Таиланд ва Виетнам ҳарбийлари иштирокида ўтказилган қўшма машғулотларда ҳам милтиқ ўрнатилган электрон итлар кўрсатилган эди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, Хитой дронларни экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Бироқ ўтган йили мамлакат Савдо вазирлиги «миллий хавфсизлик ва манфаатларни ҳимоя қилиш» зарурлигини кўрсатиб, учувчисиз технологияларга экспорт назоратини жорий қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?