Фото: Firstпост
NASDAQ фонд индексида Apple акциялари 5 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 203 долларни ташкил этди ва рекорд ўрнатди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Компания ChatGPT билан келишувни эълон қилган, унинг қимматли қоғозлари 5,69 фоизгача ўсган ва ҳар бир 204,11 долларни ташкил қилган.
Apple акцияларининг ошиши корпорацияга рақиби Nvidia’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компаниялар рейтингида иккинчи ўринни қўлга киритишга имкон берди.
Ўсиш Apple ўзининг iPhone, iOS дастурий таъминоти учун сунъий интеллектга (АI) асосланган бир қатор янгиланишларни тақдим этганидан кейин содир бўлди.
Улар орасида матнни умумлаштириш, оригинал тасвирлар яратиш ва фойдаланувчиларга керакли маълумотларни тақдим этиш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган воситалар бор. Бундан ташқари, фойдаланувчилар энди сунъий интеллект эможини созлаши мумкин бўлади.
Технологик гигант ChatGPT ишлаб чиқарувчи OpenAI компанияси билан шартнома имзолаган. Бу эса Apple компаниясининг Сири овозли ёрдамчисига, шунингдек, iPhone дастурий таъминотига ундан фояланиш имконини беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”