Фото: Europa Plus
Яқинда Apple компаниясининг Калифорния штати Купертино шаҳридаги штаб-квартирасида Бутунжаҳон дастурчилар конференцияси (WWDC) бўлиб ўтди. Бу ҳақда Europa Plus нашри хабар берди.
Тақдимотда компания iOS 18 нинг кўплаб қизиқарли ва янги функцияларини намойиш этди. Эндиликда смартфонларга Apple Intelligence номли сунъий интеллект ўрнатилади ва фойдаланувчилар шахсий нейротармоққа эга бўлади.
Фото: Europa Plus
Шунингдек, Apple фотосуратлар бўлимига ҳам муҳим ўзгаришлар киритилди. Фойдаланувчилар ҳар қандай суратдан керакциз нарсаларни: орқа фондаги бегона шахслар, керакциз артефакт ва предметларни биргина функция орқали ўчириб ташлаши мумкин бўлади.
Фото: Europa Plus
Айтганча, сиз бу ишни Photoshop каби ҳеч қандай мураккаб қадамлари бор иловасиз амалга оширишингиз мумкин. Шунчаки Apple телефонингизга олинган фотодаги олиб ташламоқчи бўлган қисмни белгилайсиз ва ўчириш амалини тасдиқлайсиз. Ажойиб ва жуда қулай, шундай эмасми?
Кейин эса суратни асл ҳолига қайтариш ҳам мумкин. Афсуски, янгиланган барча функциялар ҳар қандай Apple фойдаланувчилари учун очиқ эмас. Расмни ўзгартириш хусусияти iPhone ХS ва ХR дан эски бўлмаган қурилмалар учунгина мавжуд бўлади.
Фото: Europa Plus “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди