17:00 / 01.07.2024
100

GPT-4o билан ишлайдиган илк ақлли кўзойнак тақдим этилди

GPT-4o билан ишлайдиган илк ақлли кўзойнак тақдим этилди
Фото: The Verge
Ақлли кўзойнаклар чиқаришга ихтисослашган Solos компанияси ўзининг янги маҳсулоти — AirGo Висионъни намойиш этди.

Бу ChatGPT-4о сунъий идрокини қўллаб-қувватлайдиган дунёдаги илк ақлли кўзойнак ҳисобланади. Кўзойнак кичик камера билан жиҳозланган бўлиб, унинг ёрдамида суратга олиш, объектларни аниқлаш ва улар ҳақидаги турли саволларга сунъий идрок ёрдамида жавоб олиш мумкин.

Компания AirGo Vision бошқа сунъий идрок моделлари, хусусан, Google Gemini ва Anthropic Claude’ларни ҳам қўллаб-қувватлашини, унинг имкониятлари доимий равишда кенгайиб боришини қайд этди. У фойдаланувчига рухсат этилган исталган маълумотни топиб бера олади.

Фото: The Verge
Кўзойнакнинг яна бир устунлиги уни қисмларга бўлган ҳолда сақлаш, олиб юриш мумкин. Компания мижозларга қулай бўлиши учун кўзойнак бандларини ажраладиган ҳолатда ишлаб чиққан.

Ҳозирча ақлли кўзойнакнинг қачон ишлаб чиқариши маълум эмас. Шунингдек, нархи борасида ҳам маълумотлар йўқ. Бироқ айни дамда Solos’нинг камерасиз сотилаётган AirGo кўзойнаги нархи 250 долларни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » GPT-4o билан ишлайдиган илк ақлли кўзойнак тақдим этилди