Samsung компанияси 479 долларлик Galaxy Глассес ақлли кўзойнакларини расман эълон қилди

Тармоқда Samsung компаниясининг янги Galaxy Глассес ақлли кўзойнаклари рендер тасвирлари пайдо бўлди. Қурилма ташқи кўринишидан машҳур Рай-Бан кўзойнакларига ўхшаб кетади, бироқ унинг йон томонларида фото ва видео суратга олиш учун махсус камералар ўрнатилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги гаджет Android XR платформасида ишлайди ва Google Gemini сунъий интеллект тизими билан жиҳозланади. Қурилмада дисплей кўзда тутилмаган, барча амаллар тўлиқ овозли буйруқлар орқали бажарилади.
Фойдаланувчилар овоз ёрдамида матнларни таржима қилиши, об-ҳавони билиши ёки суратга олиши мумкин бўлади.
Техник хусусиятларига кўра, кўзойнак Qualcomm Snapdragon AR1 процессори, 155 mA/соат қувватли аккумулятор ва 12 мегапикселли Сонй IMX681 сенсори билан таъминланади. Шунингдек, қурилма Wi-Fi ва Bluetooth модулларига эга бўлади.
Galaxy Глассес нархи 379 доллардан 479 долларгача бўлиши кутилмоқда ва унинг сотувга чиқиши 2026 йилга режалаштирилган. 2027 йилда эса компания microLED дисплейли янада мукаммалроқ версияни тақдим этиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!