Қорақалпоғистонлик ёш йигит Азиз Муртазоев қандай қилиб Facebook’га ишга кирганини айтиб берди. Ҳозирда у компаниянинг Лондондаги идорасида ишлайди. Яқинда қозоғистонлик видеоблогер Kuan7777 ўзининг You Tube’даги каналида Азиз билан бўлган интервьюни жойлаштирди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
“Мен Нукусда туғилиб, вояга етдим. Бу шаҳарда мактаб йилларим ўтди. Ёшлигимдан математикага қизиқиб келдим. Турли олимпиадаларда қатнашдим. Шунингдек, инглиз тилини ўргандим. Қайсидир соҳани танлаш керак бўлган пайт мен Ўзбекистон Миллий университетининг иқтисодиёт факультетига топширдим. Аввалига менга барчаси қизиқ туюлди, кейин эса гуманитар фанлар мен учун эмаслигини тушуниб етдим. Бир куни учинчи босқичда курсдошларимдан бири талабалар учун бепул дастурлаш курси очилаётганини айтиб қолди. Бир неча дарслардан сўнг дастурлаш бошқаларга нисбатан айнан мен қизиққан соҳа эканлигини англадим. Уч ойли курсдан сўнг бизда якуний лойиҳалар ўтказилди. Лойиҳалар натижасига кўра, Тошкент компаниялари амалиёт ўташ учун талабаларни танлаб олишди. Шундай қилиб, мен компанияларнинг бирига қабул қилиндим ва у ерда 6 ой ишладим. Бу эса менга қимматли тажриба бўлди. Ўқишимни тугатгач, ким бўлиб ишлайман, деган савол мен қийнарди. Мен АТ компанияларининг бирида ишлашга қарор қилдим”.
“Мен Тошкентдаги Америка компаниясига ишга жойлашдим. У ерда амалиёт бўйича катта билимларга эга бўлдим. Бироқ икки йиллик иш жараёнидан сўнг, менга компьютер соҳасининг назарий асослари етишмаётганини ҳис қилдим. Компьютер соҳаси мутахассислиги бўйича магистратурага топширдим. Турли мамлакатлардаги университетларга ҳужжат топшириб, натижада Кореянинг Ажу университетига кирдим. Беш ярим йил Жанубий Кореяда ўтган йиллар ҳаётимдаги энг муҳим кунларга айланди. Икки йил магистратура таълимидан сўнг танловдан ўтиб, Samsung Electronics жамоасига қабул қилиндим. Биз Samsung флагман телефонлари учун фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқдик. Samsung Electronics’да умумий ҳисобда 3,5 йил фаолият олиб бордим. Ўша вақт мен ўзим учун янги тажриба, янги иш кераклигини ҳис қилдим”.
“Бир куни Facebook’да рекрутер чиқиб, менга компанияда ўз кучимни кўрсатишни таклиф қилди. Сизга маълумки, Facebook дастурчилар учун энг яхши компания саналади. Албатта, бу таклиф мени қизиқтириб қўйди. Скайп орқали турли интервьюлар ташкил қилинди. Ҳар бири 60 дақиқа давом этди, илк 15 дақиқа улар мен ҳақимда ва тўплаган тажрибам тўғрисида сўрашди. Кейин эса алгоритмли вазифалар йўллашди. Биринчи интервью жуда яхши ўтди, иккинчиси эса мен кутгандек осон кечмади. Улар асосан менинг Android тизимига бўлган қизиқишим ва шахсий тажрибамни ҳисобга олишганини таъкидлашди. Мен ўша вақт дастур яратдим ва уни Google Play’га жойлаштирдим. Уларга дастур жуда ёқди ва мени Калифорниядаги Facebook бош офисига таклиф қилишди: менинг яшашим, парвоз қилишим учун барча харажатларни кўтаришди. Бош офисда мен бирданига 4 етакчи мутахассис билан суҳбат қурдим. Натижада менга қувончли хабарни етказишди ва мен ишга қабул қилиндим".
"Facebook билан бир қаторда Amazon компаниясига ҳам резюме топширдим. У ерда ҳам мен барча синовдан ўтиб, ишга таклиф қилиндим. Бироқ мени Facebook’даги иш кўпроқ қизиқтирди. Бир йил аввал мен компаниянинг Лондондаги офисида ишлай бошладим. Бу ерда қарийб 800 киши ишлайди. Иш учун шароит ажойиб. Иш самарадорлиги учун барча таомлар, ичимликлар бепул берилади. Биз бошқа идораларга ўхшаб эрталабдан кечгача ишламаймиз. Ишга исталган вақтда келиш мумкин, ҳаттоки, уйдан туриб ҳам ишлаш мумкин. Идорада биз учун ўйин хоналари, дам олиш ҳудудлари мавжуд. Компания ходимлар кўнглини тўлдириш ва уларнинг иш самарадорлигини сақлаб қолиш учун барча ишларни амалга оширади".
"Facebook’га ишга кириш осонми? Жавоб қуйидагича: мукаммал бўлишга интилиш керак. Икки йил аввал мен бу ерда ишлашим мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмасдим. Олти йил аввал мен Жанубий Кореяда таҳсил олишим ва Samsung’да ишлашимни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Саккиз йил аввал, дастурчи эмас, иқтисодчи бўламан деб юрардим. Барчаси ўзгача тус олди, муҳими, ўзликни қидириш, янги билимларни излаш. Мен Нукуслик оддий йигитман ва буни уддасидан чиқдим. Сиз ҳам бунга эриша оласиз. Муҳими, бунга ишониш ва ўз устида ишлаш". “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар