Фото: AP
Европа Иттифоқида 1 августдан сунъий интеллектга асосланган тизимлардан фойдаланишни тартибга соладиган дунёдаги биринчи қонун кучга кирди. Унинг мақсади — сунъий интеллектга боғлиқ хатарларни камайтиришдан иборат. Еврокомиссия ушбу қонун талабларига риоя этилишини назорат қиладиган органни тузади. Унга бўйсунмаганларни катта миқдорда жаримага тортиш кўзда тутилган.
Дунёдаги биринчи бундай норматив акт барча сунъий интеллектга асосланган тизимларни хавф даражасига кўра — пастдан номақбулгача таснифлайди. У ушбу воситалардан, жумладан, юзни аниқлаш тизимлари, башоратли таҳлиллар ва генератив сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидаларини белгилайди. 2025 йил февралдан бошлаб эса айрим истиснолар билан бўлсада реал вақт режимида юзни таниш каби имкониятлар чекланади.
Сунъий интеллектнинг чегараларда ноқонуний муҳожирларни аниқлашда ишлатиладиган «юқори хавф» тоифасига кирувчи воситалари қатъий тартибга солинади: компаниялар ва давлат хизматларида унга мослашиш учун икки йил муддат бор.
«Бу сунъий интеллектдан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган хатарларга қарши курашишга қаратилган дунёдаги биринчи қонунчилик акти. Шу билан бирга, у сунъий интеллектдан фойдаланишга бўлган ишончни мустаҳкамлайди ва Европада ушбу технологиядан яхши мақсадларда фойдаланиш истагида бўлганларга кўпроқ имкониятларни тақдим этади», — дейди Европарламент депутати Брандо Бенифеи.
Еврокомиссия қонунчиликка риоя этилишини назорат қилувчи орган тузади. Европа Иттифоқига аъзо давлатларда миллий назорат институтлари пайдо бўлиши керак. Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен қонун кучга кирганини олқишлаб, у сунъий интеллект ривожланишига хизмат қилиши ва бир вақтнинг ўзида Европадаги кичик ҳамда ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”