ЎзА сунъий интеллект ёрдамида яратилган мухбир иш бошлаганини эълон қилди

ЎзА сунъий интеллект ёрдамида яратилган мухбир иш бошлаганини эълон қилди
Фото: Видеодан кадр
ЎзА ахборот агентлигида сунъий интеллект ёрдамида яратилган робот-мухбир иш бошлади. Унга Собира Холдорова номи берилди.

Қайд қилинишича, у Ўзбекистон янгиликларини ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан ва қозоқ тилларида ўқиб беради.

Таъкидланишича, сохта видеолардан ҳимояланиш мақсадида ҳар бир видеога махсус QR-код қўйилади. У орқали видео ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин.

Маълумот берилишича, Собира Холдорова — тарихий шахс, Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги биринчи профессионал аёл журналист. У совет даврида қатағон қилинган. Унинг номини сунъий интеллектга қўйиш орқали ёрқин хотирасини тиклаш мақсад қилингани таъкидланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар