
Хитойда барча уй юмушларини бажарадиган робот яратилди, деб хабар беради «Мир 24».
Сунъий интеллектга эга механик ёрдамчи овқат пишириши, чой тайёрлаши ва ҳатто мусиқа асбобларини чалиши мумкин. У ғилдиракли платформада ҳаракатланади, гавданинг конструкцияси эса роботга осон чўкиш ва эгилиш имконини беради.
Аммо унинг асосий хусусияти - қўллари жуда тез ҳаракат қилади ва 10 килограммгача кўтара олади. Робот бутунлай мустақил, лекин фойдаланувчи уни виртуал кўзойнаклар ёрдамида бошқариши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар