14:04 / 12.09.2024
41

Хакерлар мусобақасига тайёргарлик авжида

Хакерлар мусобақасига тайёргарлик авжида
Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари «Intercontinental Tashkent» меҳмонхонасида «Cyberkent 2» мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг ахборот хавфсизлиги бўйича энг йирик кибер мусобақага старт берилди. Бу амалиёт миллий киберхавфсизлик жамоаларини бир жойга жамлайди.

Blue teams
Мазкур жамоадан ўзларининг виртуал инфратузилмасига амалга оширилган ҳужумларни муваффақиятли бартараф этиш талаб этилади.

Red teams
Ушбу жамоанинг асосий вазифаси тизим бошқарувини қўлга киритиш учун, тизимдаги заифликларни аниқлашдан иборат.

"Cyberkent 2" тадбирида иштирок этаётган барча учун қуйидаги қоидалар амал қилиши шарт:

Ҳалоллик ва очиқлик: Барча иштирокчилар топшириқларни ҳал қилишда фақат ўз билим ва тажрибаларидан фойдаланишлари керак. Ҳар қандай фирибгарлик ёки бошқа иштирокчиларга нисбатан ножўя ҳаракатлар қатъиян ман этилади.

Иштирок этиш: Мусобақада Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар бир вақтнинг ўзида бир йўналишда ва бир жамоа таркибида иштирок этишлари мумкин.

Ахборот хавфсизлиги: Тадбир давомида олинган ҳар қандай маълумот фақат амалиёт доирасида қўлланилиши керак. Шахсий ёки корпоратив маълумотларни ноқонуний равишда ошкор қилиш тақиқланади.

Иштирокчиларнинг хулқ-атвори: Тадбир давомида иштирокчилар бир-бирларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари лозим. Тизимлар ёки бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқларини бузадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар чекланган.

Кўмак ва ёрдам: Иштирокчилар топшириқларни ҳал қилиш жараёнида ёрдам олиши мумкин, лекин бу ёрдам фақат расмий тарзда тақдим этилган кўмак ва ҳужжатлар билан чекланган бўлиши керак.

Қоидаларни бузиш: Қоидаларни бузган иштирокчилар дарҳол тадбирдан четлатилади ва улар тадбир натижаларига таъсир кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Ушбу қоидалар иштирокчиларнинг самарали ва хавфсиз тарзда ўз маҳоратларини синаб кўришларига имкон яратади ва тадбирнинг умумий адолатли ўтишини таъминлайди.

ҒОЛИБЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

Блуе теамс:
1-ўрин – 50 000 000 сўм
2-ўрин – 30 000 000 сўм
3-ўрин – 10 000 000 сўм

Ред теамс:
1-ўрин – 50 000 000 сўм
2-ўрин – 30 000 000 сўм
3-ўрин – 10 000 000 сўм

Очиқ топшириқлар:
1-ўрин – 10 000 000 сўм
2-ўрин – 6 000 000 сўм
3-ўрин – 3 000 000 сўм

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хакерлар мусобақасига тайёргарлик авжида