Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Малайзиянинг етакчи робототехника етказиб берувчиси Meraque Group компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасини яхшилашга қаратилган бўлиб, у 4,3 млн гектар экин майдонларини ўз ичига олади.
Meraque компанияси келгуси уч йил ичида Ўзбекистонда мингта иш ўрни яратадиган ва 100 минг гектар қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун 20 млн Малайзия ринггити сармоя киритмоқчи. Компания, шунингдек, минтақадаги технологик такомиллаштириш учун қўшимча 30 млн ринггит йиғмоқчи.
Ҳамкорликнинг асосий қисми – қишлоқ хўжалиги учун дронлар экотизимини яратиш сиёсатини ишлаб чиқиш бўлади, бу эса мамлакатнинг 100 минг фермери учун самарадорлик ва барқарорликни оширади.
Meraque, шунингдек, дрон операцияларини қўллаб-қувватлаш учун ўқув дастурлари орқали ўқитиш ва билим алмашишга эътибор қаратади.
Разали Исмоилнинг айтишича, бу ҳамкорлик икки мамлакат қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
ФИФА расмий сайтида термамиз футболчиси ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирилди