Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга GLONASS сигналидан фойдаланиш имкониятини бериш бўйича музокаралар ўтказишни маъқуллади. У тегишли фармойишни имзолади.
“Ҳукуматнинг Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида GLONASS глобал навигация сунъий йўлдош тизимига юқори аниқликдаги сигналдан фойдаланиш имкониятини бериш тўғрисида битим тузиш бўйича музокаралар ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин”, дейилади фармонда.
GLONASS — Россиянинг сунъий йўлдошли навигация тизими. Унинг номи глобал навигация сунъий йўлдош тизими деган маънони англатади. 2013 йил июль ойида Россиянинг 15 ҳудудида синов тариқасида ишга туширилган.
2015 йил 1 январда тизим саноат фойдаланишига топширилган. У жойлашувни аниқлаш, навигация, геодезия, илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кенг фойдаланилади. 2018 йилдан бошлаб тизимнинг абонент терминаллари Россияда сотилаётган барча автотранспорт воситаларига ўрнатилмоқда.
МеdiaTek, Qualcomm, Apple, Samsung, Hisilicon компаниялари GPS, GLONASS ва бошқа навигация тизимларининг сигналларини қабул қилувчи чипларни ишлаб чиқармоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Учта савол орқали хотира йўқолиши билан боғлиқ хасталикни аниқлаш мумкин