Йирик ижтимоий тармоқ кейинги ойда ташкилотлар учун мўлжалланган Facebook At Work версиясини ишга тушириши мумкин. Ушбу янги версия орқали Facebook иш жараёнини ижтимоий тармоқда бўлгани сингари янада қизиқарли этиш мақсадида, деб ёзмоқда "Terabayt.uz" сайти.
Манбада берилган маълумотга кўра, Facebook’нинг янги At Work версиясидан фойдаланиш учун ташкилотлар эмас, балки муайян ходимлар ойлик обуна ҳақини тўлайдилар. Бу орқали ижтимоий тармоқ ҳам ҳар битта ходимни (тармоқдан фойдаланишидан қатъий назар) хизматда рўйхатдан ўтказиш муаммосидан халос бўлади.
Facebook At Work тармоғида ходимлар махсус постлар ёрдамида ўзаро фикр алмашиши ва вазифаларни белгилаши мумкин бўлади. Ҳозирда Convo ($9/бир ойга), Salesforce Chatter ($15/бир ойга) ва Microsoft’s Yammer ($3-$24/бир ойга) каби сервислар худди мана шундай вазифасини дунё бўйлаб бажариб келишмоқда. Бундан ташқари, Facebook At Work тармоғида ўзаро гуруҳли чатлардан ва қўнғироқлардан фойдаланиш имкониятини берадиган Messenger аналоги ҳам кўзда тутилган.
Ҳозирча Facebook At Work тармоғидан фойдаланиш бўйича ойлик обуна нархи маълум эмас. Бироқ компания мазкур сервиснинг бета версиясини синовдан ўтказган дастурчиларга алоҳида чегирма беришни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди