19:55 / 10.10.2024
30

АҚШда қуёш энергиясидан қувват оладиган дрон яратилди

АҚШда қуёш энергиясидан қувват оладиган дрон яратилди
Фото: Forbes
АҚШда қуёш энергиясида ишлайдиган Skydweller дронининг синов парвози муваффақиятли якунланди. Мақсад – узоқ муддат давомида ҳавода парвоз қила оладиган дрон яратиш, деб ёзади Forbes.

Skydweller’нинг парвози бор-йўғи 22,5 соат давом этган бўлса-да, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг мақсади улкан: кундузи қуёшдан, кечаси эса батареялардан қувват оладиган патрул дронини яратиш.

Деярли чексиз чидамлиликка эга қуёшдан қувват олиб учадиган дронларни яратиш учун узоқ вақт талаб этилди. Ҳарбий-денгиз кучлари ниҳоят ўзининг узоқ муддат кутилган мақсадига яқинлашмоқда. Бу тижорат авиациясининг бутунлай янги соҳаси бўлади , деб ёзади нашр.
Skydweller енгил углерод толасидан тайёрланган, қанотларининг умумий узунлиги 72 метр ва оғирлиги 2550 килограммни ташкил қилади. Самолёт кучли, аммо эгилувчан қанотларга эга бўлиши жуда муҳим, бу унга ҳатто қийин аэродинамик шароитларга ҳам бардош беришга кўмаклашади.

Аввалроқ НАСА, Boeing, DARPA (Пентагондаги тадқиқот агентлиги), Google ва Facebook каби гигантлар қуёш энергиясида ишлайдиган самолёт яратишга уриниб кўрган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаганди.

22 соатлик парвоз давомида Skydweller муҳандислари симуляция натижаларини тасдиқлаш учун зарур бўлган барча маълумотларни тўплаганликларини айтишди. Синовнинг кейинги босқичида дрон денгиз флотида фойдаланиладиган сенсорлар ва алоқа ускуналари билан жиҳозланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШда қуёш энергиясидан қувват оладиган дрон яратилди