26
Google битта тугмани босиш орқали ҳар қандай ҳужжатни подкастга айлантирадиган хизматни ишга туширди
Google компанияси сентябр ойида NotebookLM хизмати учун янги восита — Audiо Overview’ни тақдим этганди. Энди фойдаланувчилар ҳар қандай ҳужжат, матн ёки мақола кўрсатилган ҳаволани сунъий интеллект бошловчилар ёрдамида подкастга айлантиришлари мумкин.
Google томонидан ишлаб чиқилган NotebookLM хизмати фойдаланувчиларга мураккаб маълумотларни тизимлаштиришда, тадқиқотдан асосий фикрларни ажратиб олиш, асосий иқтибосларни танлашда ёрдам беради. Audiо Overview функцияси эса ҳужжатларни умумлаштиришнинг яна бир усули ҳисобланади — унда иккита сунъий интеллект овоз иштирокида мавзу бўйича суҳбат қурилади.
«Audiо мунозара»ни яратиш учун ҳавола ёки матнни юклаб, Deep Dive Сonversation тугмасини босиш кифоя — икки дақиқа ичида тизим берилган мавзу муҳокама қилинган аудиофайлни тақдим этади. Google Labs’нинг таҳририй директори Стивен Жонсоннинг таъкидлашича, NotebookLM фақат фойдаланувчи юклаган маълумотга таянади ва ташқаридан қўшимча маълумот изламайди — бу унинг бошқа чат-ботлардан фарқидир. «Audiо мунозара» ҳозирча фақат инглиз тилида тест режимида ишламоқда, аммо материалларни бошқа тилларда ҳам юклаш мумкин.
«Сиз уйга вазифангизни машғулот залида тинглаш мумкин бўлган подкастга айлантиришингиз мумкин. Ёки шаҳар кенгашининг йиғилишини олиб, уни кенг оммага подкаст форматда етказишингиз мумкин, бунда овоз ёзиш студиясига пул сарфламайсиз», — дея қўшимча қилади Стивен Жонсон.
Фойдаланувчилар янги функцияни ижобий қабул қилиб, уни синаб кўришни бошлаб юборди. NotebookLM ёрдамида Wikipedia’даги тарихий маъқолалар мавзуси бўйича подкаст ҳам ишга туширилди.
Google сунъий интеллект бошловчиларининг мулоқотини ҳақиқий суҳбатга айлантиришга уринмоқда. Жонсоннинг сўзларига кўра, агар бошловчилар идеал сценарийдаги матнни навбатма-навбат ўқиб берса, ҳеч ким уни тингламайди. Шу боис Google бошловчилари орада узилишлар қилади, бир-бирининг гапини бўлади, ҳиссий ҳайратга тушади.
Google, Битта тугма, Босиш орқали, Ҳужжатни, Подкастга айлантириш “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди