21:00 / 21.10.2024
27

Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Видеодан кадр
Хитойнинг Unitree компанияси ишлаб чиқарган G1 guma роботи узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Робот турган жойидан 1,4 метрга сакрашга муваффақ бўлди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бу одамсимон робот томонидан амалга оширилган энг узун сакрашдир.

Баландлиги 1,32 метр бўлган механизм учун бу катта ютуқ ҳисобланади. Бироқ роботнинг одамлар билан беллашишига ҳали эрта. Таққослаш учун, одамнинг турган жойидан энг узоққа сакраш масофаси 3,73 метрни ташкил этади. Ушбу рекордни 2015 йилда америкалик Байрон Жонс ўрнатган.

Unitree компанияси G1 гуманоидининг сакрашдан олдин қандай “қизишиб олишини” ҳам кўрсатди. Шу орқали компания ўз маҳсулотининг эгилувчанлиги ва ҳаракатчанлигини намойиш этди.

Роботнинг айрим бўғимлари 360 даражага айлана олади. Ҳар бир шарнир 23 дан 43 даражагача, машина қўл-оёқлари эса сониясига 2 метр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Робот 9000 мА/соатлик қувватга эга батарея билан жиҳозланган бўлиб, бу унга 2 соатгача узлуксиз ишлаш имконини беради. G1’нинг нархи 16 000 долларни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди