Toyota Motor компанияси Японияда бефарзанд оилалар учун махсус робот-гўдак яратди, деб ёзади "mynewsonline24.ru" сайти . Сўнгги йилларда Японияда туғилиш кўрсаткичи рекорд даражада тушиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлар ичида аҳолининг кексайиш кўрсаткичи жиҳатидан етакчи ҳисобланган Японияда Toyota Motor компанияси томонидан тақдим этилган робот-гўдак “Kirobo Mini” деб номланди.
Мутахассислар бундай роботнинг кашф этилиши робототехника соҳасида келажакда инсоний ҳиссиётларни тушуна олувчи ва жавоб бера олувчи роботлар яратишда катта қадам бўлганини таъкидлашмоқда. Янги яратилган “Kirobo Mini” роботи гўдак каби ҳаракатлар қила олиши мумкин. Бу эса робот ва унинг эгаси ўртасида “руҳий яқинлик” уйғотади.
Toyota компаниясидан хабар қилишларича, “Kirobo Mini” роботи келаси йилдан тахминан 392 доллар баҳода сотувга чиқарилади.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Японияда аввалроқ, Intelligent System Co Ltd компанияси томонидан бола кўринишидаги робот яратилганди. “Paro” номини олган робот-болакай кекса кишиларда руҳий зўриқишларнинг кучайиб кетишининг олдини олиш мақсадида яратилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар