Facebook компанияси бир неча мамлакатлар вакиллари билан олис ҳудудларни интернетга улашда дронлардан фойдаланиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Бунда Aquila учувчисиз аппаратидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Дрон илк парвозини жорий йилнинг июнида Аризона штатидаги полигонда амалга оширган эди.
300 килограмм массага эга аппаратнинг қанот қоқиш масофаси Boeing 737 никидан каттароқдир (42,06 метр). Унинг биринчи парвози кўзда тутилганидан бир соатга кўпроқ — 96 дақиқа давом этди.
Тизим ишлаб чиқувчилари синовлар якунларига кўра бир терабайтга яқин ахборотни қўлга киритди. Aquila кейинги парвозини амалга оширгунига қадар ушбу ахборотни таҳлилдан ўтказиш талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди