Фото: hub.jhu.edu
Олимлар жарроҳлик роботларига операцияларни юқори аниқлик билан бажаришга имкон берадиган тизимни ишлаб чиқди. Юзлаб реал операциялардан ёзиб олинган видеолар асосида ўқитиладиган тизим ChatGPT’га ўхшайди, аммо роботларнинг вазифаларига мослаштирилган машинавий ўрганиш технологиялари билан ишлайди.
Жонс Ҳопкинс ва Стенфорд университетлари тадқиқотчилари роботлаштирилган жарроҳлик тизимларини ўқитиш бўйича инновацион ёндашувни тақдим этди.
Методика имитацион ўқитишга асосланган: робот юзлаб реал жарроҳлик видеоёзувларини таҳлил қилиб, тажрибали шифокорларнинг ҳаракатларини такрорлади. Натижада, у мураккаб тиббий муолажаларни бажариш учун зарур бўлган аниқ ҳаракатларни ўзлаштиришга муваффақ бўлди.
Тизимни бошқариш учун ChatGPT асосига ўхшаш, бироқ робототехника вазифаларига мослаб ишлаб чиқилган архитектура қўлланилган. Тизим матн таҳлили ўрнига “роботлар тили”да “гапиради”, бунда видео маълумотларни ва кинематикани бошқариш учун математик моделларни талқин қилади.
Модель da Vinci робот камераларидан олинган ёзувлар асосида ўқитилди ва муолажаларни малакали жарроҳлардек аниқлик билан такрорлашни ўрганди.
Ўқитишда асосий эътибор муайян операцияларни эмас, балки ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиришга қаратилган, деб таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири Жи Вун Браян Ким. Унинг айтишича, сунъий интеллект тасвирни олади, уни таҳлил қилади ва вазифани бажариш учун энг мақбул ечимни мустақил “ўйлаб” топади.
Ишлаб чиқувчилар ушбу методика роботнинг ҳар бир ҳаракатини батафсил дастурлаш заруриятини бартараф этиб, амалиётларни юқори мустақиллик билан бажаришга имкон беради, деб умид қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди