Нисбатан ҳамёнбоп нарх, кучли ишлаш самарадорлиги ва фойдаланишдаги қулайлик туфайли Google Chromebook ноутбуклари талабалар орасида яхши оммалашиб бормоқда. Яқинда қидирув гигантининг халқаро ўқитувчилар кунига бағишлаб ёзган блогида, дунё бўйлаб 20 млн талаба Chromebook гаджетларидан фойдаланиши тўғрисида маълумот берилган.
Сўнгги 12 ой мобайнида Google кучли маркетинг туфайли Chromebook ноутбукларининг сотувини сезиларли даражада оширишга эришди. Ўтган йили Google 10 млн дона Chromebook сотишга муваффақ бўлган эди, холос. Кўриб турганингиздек, бу йил компания ушбу гаджет савдоларини икки бараварга оширган. Бу кўрсаткич эса, шубҳасиз, қидирув гигантининг таълим секторидаги улушини бир қадар мустаҳкамлашга ҳисса қўшган.
Global Market агентлиги тақдим этган прогнозга кўра, 2023 йилга бориб Google Chromebook сотувлари бир йилга 17 млн донани ташкил қилиши мумкин экан.
Шунингдек, мазкур блогда Google ўқитувчилар орасида тажриба алмашишга хизмат қиладиган “Education on Air” дастурини ҳам эълон қилган. Ушбу онлайн конференцияда ўтган йили жаҳон бўйлаб 50 мингдан ортиқ ўқитувчилар турли мавзулардаги маърузалари билан иштирок этишган.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?