Фото: Unsplash
YouTube видеосервиси узун видеоларни томоша қилишнинг Shorts’га ўхшаш янги форматни тестдан ўтказмоқда.
Қайд этилишича, саҳифа юқорига силжитилгандан кейин автоматик равишда қўйиладиган навбатдаги видео пайдо бўлади. Мазкур янгилик янги контентни тавсия қилиш тизимини жорий этишга оид эксперимент доирасида синовдан ўтказиляпти.
YouTubeʼдагиларга кўра, «Android фойдаланувчиларининг кичик гуруҳи тест жараёнларида қатнашмоқда, бу уларга янги видеоларни тўлиқ экранда ҳам, портрет режимида ҳам қўйиш учун саҳифани учун юқорига суриш имконини беради».
Янги функция YouTubeʼдаги контент томоша қилишга ёндашувни ўзгартириши мумкин. Ҳозир фойдаланувчи сарлавҳа ва муқовадан, шунингдек, тавсия ва обуналаридан келиб чиқиб, видео танлайди.
Shorts қисқа роликларида эса фойдаланувчилар янги видео кўриш учун лентани юқорига суриши кифоя. Бундай формат фойдаланувчи ҳаракатини минималлаштиради ва анча самарадор ҳисобланади, чунки у алгоритмга фойдаланувчи афзал кўрган контентга тезроқ мослашиш имконини беради. Аммо бу YouTube форматини экотизим сифатида ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда YouTube видеохостинги Хитойнинг TikTok иловасига рақобатчи сифатида Shorts қисқа видеолар сервисини тақдим этганди. YouTube Shorts сервиси АҚШ ҳукумати ва TikTok ўртасидаги қарама-қаршилик фонида ишга тушган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда