
Бундан бир неча кун олдин Хитойнинг Ulefone компанияси бармоқ изи сканери ва йирик сиғимли батареяга эга арзон Ulefone Tiger моделини тақдим этди. Модель 4200 мА/ст сиғимидаги аккумулятордан қувватланади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берган.
Гарчи модель бор-йўғи 109 доллар атрофида сотувга чиқарилган бўлса-да, у тўлиқ металл корпус билан қопланган, бармоқ изи сканери ва 8 МПли камерага эга. Камера Sony IMX219 сенсори ёрдамида ишлайди, автофокус ҳамда светодиодли чақноқ билан таъминланган. Ulefone Tiger гаджетига Samsung S5KE2 сенсорига эга бўлган 5 МПли олд камера ўрнатилган, у 4G LTE, WiFi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.0 ва GPS модулларини қўллаб-қувватлайди.
Моделга 4-ядроли MediaTek MT6737 процессори, ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Шунингдек, доимий хотира сиғимини 128 ГБгача бўлган microSD-карта билан кенгайтириш имконияти мавжуд. Қурилма Android 6.0 Marshmallow версиясидаги дастурда ишлайди.
Ulefone Tiger кулранг, тилларанг ва қора рангли вариацияларда сотувга чиқарилади. Нархи – 109 доллар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар