Одатда, Жанубий Корея технология гигантининг янги флагманлари ойнинг илк саналарида тақдим этиларди. Бироқ сўнгги пайтда интернет тармоғида пайдо бўлган маълумотларга кўра, Samsung’нинг навбатдаги флагмани — Galaxy S8 намойиши 2017 йилнинг 26 февралида ўтказилиши мумкин. Бу борада Riccolo ресурсининг Твиттердаги саҳифасида хабар берилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу ресурс компаниянинг бошқа смартфонлари тегишли тақдимот саналарини аввал ҳам тўғри “башорат” қилган, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Тахминларга кўра, Samsung Galaxy S8 тўрт томондан қайрилган экран, қўш камера (компания смартфонлари ичида биринчи бўлиб) ва виртуал Home тугмасига эга бўлиши мумкин.
Тақдимот тизеридаги кўзнинг қорачиғида саккиз рақамини кўриш мумкин. Унга катта эҳтимол билан Galaxy Note 7 каби кўз ёй пардаси сканери татбиқ этилади. Шу билан бирга, янги флагман Mali-G71 график адаптери созланган Exynos 8895 процессорида ишлаши ҳақида турли хабарлар тарқалган.
Жанубий Кореялик гигант Galaxy Note 7 билан содир бўлган носозлик ва омадсизлик туфайли янги флагманни камчиликлардан холи қилиб ишлаб чиқариши лозим. Акс ҳолда унинг истеъмолчилар ишончини йўқотиши кундай равшан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди