АҚШ ва Жанубий Кореяда бир нечта янги партиядаги, алмаштириб берилган Galaxy Note 7 смартфонлари яна ёни кетганлиги туфайли Samsung мазкур смартфонни ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиб туради. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Samsung АҚШ, Хитой ва Жанубий Корея расмий ташкилотлари билан муаммони аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ушбу моделдаги смартфонни тайёрлашни вақтинчалик музлатган. Ҳозирча алмаштирилган Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетиши юзасидан ишлаб чиқарувчи ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Note 7 смартфонларидаги батареяда носозлик аниқлангач ва бир неча ўнлаб ёниб кетиш ҳолатлари қайд этилгач, компания уларни қайтариб олишни бошлаган. Бироқ ҳатто алмаштирилган Galaxy Note 7 смартфонларида ҳам қизиб кетиш ва батареянинг бир маромда ишламаслиги каби камчиликлар мавжуд бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди