19:38 / 23.11.2024
6

Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди

Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Фото: Kazuhito Suwa
1970 йилги Япония Бутунжаҳон кўргазмасида кийим эмас, одамларни “ювадиган” ғайриоддий кир ювиш машинасини намойиш этилган, бироқ ўша пайтда бу ғоя тижорий муваффақиятга эришмаганди. Science Co. компанияси эса Mirai Ningen Sentakuki — инсонларга мўлжалланган келажак кир ювиш машинасини тақдим этди. Унинг кўриниши реактив қирувчини эслатади.

Компания раиси Ясуаки Аояманинг айтишича, қурилма томи шаффоф кабинадан иборат, марказда ўриндиқ жойлаштирилган. Унга одам ўтирганда, кабина ичидаги бўшлиқ иссиқ сув билан тўлади.

Фото: Lifehacker.ru
Махсус датчиклар максимал қулай ҳароратни созлаш учун фойдаланувчининг пульси ва бошқа биологик маълумотларини ўлчайди. Ўрнатилган сунъий идрок тизими эса одамнинг ҳиссий ҳолатини назорат қилиб, уни тинчлантирувчи махсус тасвирларни экранда намойиш қилади.

Бир кишини ювинтириб, қуритиш учун 15 дақиқа кетади. Машина 2025 йил баҳорида Осака шаҳрида ўтказиладиган Бутунжаҳон кўргазмасида оммага намойиш этилади. Кўргазма давомида кўнгиллилар уни синаб кўриши мумкин.

Эътиборлиси шундаки, Science Cо директори Ясуаки Аояма болалигида 1970 йилги кўргазмада тақдим этилган кир машинасининг илк намунасини кўрган. Ўша пайтда бу ғоя уни жуда ҳайратга солган, чунки кўпчилик уйларда ҳатто оддий ҳаммом йўқ эди.

Фото: Мainichi.jp
Ўшанда ишлаб чиқарувчилар қурилмани 1970 йил учун ақл бовар қилмас функциялар — сувни автоматик тўлдириш, ультратовуш тўлқинларини тарқатиш ва ҳатто танани массаж қиладиган шарикчалар билан жиҳозлаган.

1970 йилда болалигида кўргазмани ўз кўзи билан кўрган ва бундан таъсирланган Ясуаки Аояма лойиҳани қайта йўлга қўйишга қарор қилган. Эндиликда, ванналар ва душ тизимларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар туфайли компания унинг орзусини рўёбга чиқаришга муваффақ бўлди.

Фото: Мainichi.jp
Мираи Нинген Сентакуки (“Инсонлар учун келажак кир ювиш машинаси”) деб номланган ускуна Осака соғлиқни сақлаш павильонига ўрнатилади. Кўргазмага ташриф буюрувчилар уни синовдан ўтказишлари мумкин. Яқин келажакда мазкур машинадан уй шароитида фойдаланиш учун ишлаб чиқариш режалаштирилган. Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар кунига 7-8 марта “кир машинаси”дан фойдаланиши мумкин бўлади. Жами мингта сеанс бўлиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди