Фото: Reuters
Amazon матн, сурат ва видео билан ишлашга қодир ўзининг генератив сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқди, деб хабар беради The Information.
Қайд этилишича, ушбу янгилик компанияга Anthropic стартапи маҳсулотларига бўлган боғлиқлигини камайтиришга хизмат қилади. Anthropic’нинг Claude чатботи Amazon Web Services платформасида анча машҳур илова ҳисобланади.
Olympus кодли номи остидаги янги катта тил модели суратлар ва видеодаги объектларни танишга қодир, масалан, у матнли сўров бўйича баскетбол ўйини видеосидаги керакли лаҳзани топишга ёрдам беради.
Бундан олдин Amazon OpenAI’нинг асосий рақобатчиси бўлган Anthropic компаниясига яна 4 миллиард доллар сармоя киритиши маълум бўлганди. Сентябр ойида Amazon ушбу стартапга сармоя йўналтирди ва генератив сунъий интеллект технологияси ортидан пул ишлаш имкониятини қўлга киритди. Olympus булутли платформалар мижозлари учун кейинги ҳафта ўтказиладиган AWS re:Invent конференциясида тақдим этилиши мумкин.
«Amazon ўз хатти-ҳаракатлари орқали Google, Microsoft ва OpenAI генератив сунъий интеллект соҳасида шубҳасиз етакчи деган фикрга барҳам бермоқчи», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”