
Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқариш ва сотишдан воз кечиш жорий ҳамда келгуси чоракда Samsung Electronics учун 3 миллиард доллар атрофида зарар келтиради. Бу ҳақда 14-октабрь, жума куни компания вакиллари маълум қилди, дея хабар беради “Ведомости”.
Муаммоли модел қайтариб олиниши билан боғлиқ умумий зиён Samsung томонидан камида 5,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ноте 7 туфайли компания октабрь—декабрда 2 триллион, январ—мартда эса яна 1 триллион вон йўқотади.
Samsung ўз маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини текшириш жараёнини ўзгартиришни ваъда қилди. Бунинг қандай амалга оширилиши ошкор этилмади.
Note 7 қайтариб олиниши туфайли кўрилган зарарни қоплаш учун компания шу йил баҳорда чиқарилган Galaxyнинг икки бошқа модели — Galaxy С7 ва Galaxy С7 Эдге сотувини кенгайтиришни режалаштирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар