Фото: РБК
Telegram мессенжери ўз веб-сайтида мессенжер сиёсати ёки қонунларини бузувчи каналлар ҳамда контент блоклангани ҳақидаги маълумотларни жойлаштирди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда мессенжерда жами 15,3 миллионта гуруҳ ва каналлар блокланган.
“Telegram ҳар куни ўн минглаб гуруҳлар ва каналларни блоклайди ҳамда унинг хизмат кўрсатиш шартларини бузувчи миллионлаб контентни, жумладан, зўравонликка чақириқлар, болаларга нисбатан зўравонлик материалларини тарқатиш ва ноқонуний маҳсулотларни сотиш кабиларни ўчириб ташлайди”, дейилади хабарда.
Жорий йил давомида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик мавзусига оид материалларни ўз ичига олган деярли 702 минг гуруҳ, шунингдек, террорчилик фаолияти билан боғлиқ бўлган 129 мингга яқин гуруҳ ва каналлар блокланган. Терроризмга оид 100 миллиондан ортиқ контент олиб ташланган.
Telegram’нинг маълум қилишича, 2015 йилдан бери модерация жараёни фойдаланувчилар шикоятларини қабул қилиш билан бир қаторда машинали ўрганишга асосланган фаол мониторингни ўз ичига олган. Бу йил эса сунъий интеллектга асосланган модерация воситалари жорий этилган.
Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда мессенжерда етарлича модерация йўқлиги ва расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланиб, 24 август куни Париж аэропортида қўлга олинган эди. У Telegram орқали болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни тарқатишда гумон қилинган. Тадбиркор 5 миллион евро гаров ва ҳафтасига икки марта полиция бўлимига хабар бериш мажбурияти эвазига қўйиб юборилган.
6 декабрь куни Дуров бу иш бўйича биринчи марта сўроқ қилинди. Telegram ўз ҳисоботида контентни модерация қилиш ва суд органлари билан ҳамкорлик қилиш амалиётини амалдаги Франция қонунчилигига қатъий мувофиқ равишда олиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, компания контентни текшириш услубини такомиллаштираётгани ҳамда модерация жамоасини кенгайтираётганини қайд этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Эрдўғон Суриянинг кейинги тақдири ҳақида нималар деди?