
Хитойнинг Xiaomi компанияси 10000 мА/ст сиғимига эга Mi Power 2 номли ташқи аккумуляторни тақдим этди. Гаджет бор-йўғи 12 доллар нархида сотувга чиқарилади.
Ишлаб чиқарувчининг қайд қилишича, ташқи аккумулятор бир нечта қурилмаларни тўлиқ қувватлашга етар экан. Ташқи тарафдан аксессуар компаниянинг бошқа шу турдаги маҳсулотларидан катта фарқ қилмайди. Mi Power 2 корпуси алюминийдан ишланган, ўлчамлари ихчам, эргономикаси қулай. Унда 4 та micro-USB порт, 4 та светодиод ва қувват тугмаси кўзда тутилган.


Энг қизиғи, гаджет тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди ҳамда турли таъсирлардан (электр токининг сакраши, қизиш, юқори кучланиш сабаб куйиб қолиш, қисқа туташув) 9 поғонали махсус ҳимоя билан таъминланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг