Фото: depositphotos
Apple iOS 18.1 ва маcОS 15.1 да Enhanced Visual Search (кенгайтирилган визуал қидирув)ни тақдим этди, у фойдаланувчиларнинг розилигисиз фотосуратларнинг диққатга сазовор жойларни сканерлайди.
Ушбу функция бирламчи сифатида ёқилган, лекин уни созламаларда ўчириб қўйиш мумкин.
Apple’нинг таъкидлашича, Enhanced Visual Search тасвирларни маҳаллий равишда компания серверларида сақланаётган диққатга сазовор жойларнинг глобал индекси билан таққослайди. Махфийликни ҳимоя қилиш учун у гомоморф шифрлаш, дифференциал махфийлик ва фойдаланувчининг IP манзилини яширадиган Cloudflare ретрансляторидан фойдаланади. Apple фотосуратлар мазмунига кириш ҳуқуқига эга эмаслигини даъво қилмоқда.
Иш механизми қуйидагича: машинали ўқитишнинг маҳаллий модели фотосуратда потенциал диққатга сазовор жойларни аниқлайди, уларнинг шифрланган тасвирини яратади ва маълумотлар базаси билан таққослаш учун Apple серверига юборади. Сервер натижани шифрланган ҳолда қайтаради, бу фақат фойдаланувчи қурилмасида шифрланади.
Мутахассисларнинг тасдиқлашича, тизим тўғри ишлаганда Apple фотосуратларнинг асл маълумотларига кира олмайди. Бироқ эҳтимолий заифликлар ва маълумотларни тарқатишнинг қўшимча каналлари масаласи очиқ қолмоқда. Apple’нинг таъкидлашича, қўлланиладиган шифрлаш усуллари ва дифференциал махфийлик фойдаланувчи маълумотларини ҳимоя қилишни кафолатлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтди
Америка Қўшма Штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради (видео)
Криштиану Роналду бу йил фаолиятини тугатадими?
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди