22:45 / 28.10.2016
7 524

EA Connected Watch – Fossil ва Emporio Armani’дан ақлли соат

EA Connected Watch – Fossil ва Emporio Armani’дан ақлли соат

Fossil компанияси Emporio Armani мода бренди билан ҳамкорликда EA Connected Watch номли смарт-соатни тақдим этди. Соат классик корпус дизайнига эга, экрани айлана шаклда.

EA Connected Watch гаджети Bluetooth орқали iOS ва Android платформаларида ишлайдиган мобил қурилмалар билан синхронланади. Соатда қадамлар, сарфланган калориялар, босилган масофа ва уйқу ҳолатини кузатиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, смартфондаги мусиқаларни масофадан бошқариш ва қўнғироқлар ҳақида хабардор бўлиш мумкин.

Асосий циферблатдан ташқари соатда иккинчи вақт минтақасини кузатиш учун қўшимча кичик соат ҳам мавжуд. Автоном ишлаш вақти 6 ойни ташкил қилади, бироқ мазкур маълумот ҳали тасдиқланмаган.

Terabayt.uz нашрининг ёзишича, янги дизайндаги ақлли соатни 250 доллар эвазига харид қилиш мумкин. У тўртта рангда (қора, пушти, пўлат ва бронза) сотувга чиқарилади. Шунингдек, 2017 йилда EA Connected Watch соатига мўлжалланган тимсоҳ терисидан ишланган боғичлар ҳам пайдо бўлиши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » EA Connected Watch – Fossil ва Emporio Armani’дан ақлли соат