Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Хитой яқин келажакда виртуал реаллик технологияларининг энг йирик бозорига айланиши мумкин. Жорий йилда мазкур бозорнинг умумий капитали 860 миллион долларни ташкил қилиши қайд этилган.
Хитойда ушбу технологиянинг ривожланишида виртуал реаллик кафелари муҳим ўрин эгалламоқди. Бундай кафеларда ташриф буюрувчиларга хизмат қиладиган ўнлаб VR аркадалар мавжуд. Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, Тайваннинг HTC компанияси мазкур тренднинг имкониятларини тезда илғади ҳамда Тайбэй, Шэньчжен ва Пекин шаҳарларида бир нечта VR-кафеларни очишга ҳам улгурди.
HTC кейинги йилда Хитой бўйлаб юзлаб мана шундай кафеларни ташкил қилишни режалаштирган. Фирма ушбу виртуал реаллик кафелари оммалашишига ҳеч ҳам шубҳа қилмайди. Боиси Хитойда интернет кафелар жуда кенг тарқалган (тахминан 146 мингта).
Эслатиб ўтамиз, HTC компанияси Mobile World Congress 2015 кўргазмасида HTC Vive виртуал реаллик шлемларини тақдим қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди