Жаҳон бозорида, асосан, технологик процессорлар ишлаб чиқариш билан танилган Intel фирмаси 2012 йилда 27 дюймли моноблокни намойиш қилган эди. Мазкур компьютер ҳам электр тармоғидан, ҳам ўрнатилган батареядан ишлаши билан барчанинг эътиборинит тортган. Куни кеча тармоқда фирманинг мазкур моноблокка ўхшаш қурилмасининг тасвирлари пайдо бўлди. Афтидан, Intel бундан 4 йил олдин тайёрлаган моноблокини янада такомиллаштиришни мақсад қилган кўринади.
Terabayt нашрининг хабар беришича, мазкур патентда бўлажак қурилманинг дизайни тасвирланган. Унинг техник кўрсаткичлари ва бошқа имкониятлари борасида ҳозирча ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Патентда йирик планшетнинг юқори ва қуйи қисмига динамик ўрнатилиши ҳақида сўз боради, холос. Шунингдек, моноблок/планшет енгил трансформация учун тутқичга ҳам эга бўлиши қайд этилган.
Ҳозирча янги моделга қайси ўлчамдаги дисплей ўрнатилиши номаълум. Intel ушбу қурилмани келаси йил бошида ўтказиладиган халқаро кўргазмаларнинг бирида тақдим этиши тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди