date

Lenovo компанияси янги Хиаохин Pro 27 2026 моноблокини тақдим этди

Lenovo kompaniyasi yangi Xiaoxin Pro 27 2026 monoblokini taqdim etdi

Lenovo компанияси ўзининг расмий онлайн дўконида янги Хиаохин Pro 27 2026 Коре Эдитион моноблокини намойиш қилди. Қурилма замонавий Intel Коре Ultra 5 325 процессори ҳамда 27 дюймли, 120 Гтс янгиланиш тезлигига эга ҚҲД дисплей билан жиҳозланган. Экран рамкаларининг юпқалиги ҳисобига фойдали майдон 96 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Техник жиҳатдан моноблок 16 GB ЛПДДР5Х-7647 тезкор хотира ва 1 TB сиғимли М.2 ПСИе Ген4 НВМе ССД диски билан таъминланган. Қурилманинг қалинлиги атиги 15,8 мм бўлиб, иш жараёнида шовқин даражаси 16 дБ дан ошмайди. Шунингдек, экран ТУВ Рҳеинланд сертификатига эга бўлиб, у кўзга зарарли кўк нурларни камайтиради ва милтиллашнинг олдини олади.

Қурилма 2592 х 1944 пикселли юқори аниқликдаги камера, шовқинни камайтирувчи иккита микрофон ва Долбй Ҳарман 2.0 аудио тизими билан жиҳозланган. Уланиш имкониятлари қаторига Wi-Fi 6, USB-C, USB-А 10 Гбит/с, HDMI 2.1, HDMI-ин, гигабитли Этҳернет ва 3,5 мм аудио уяси киради.

Тўплам таркибига симсиз клавиатура ва сичқонча ҳам киритилган. Ҳозирги вақтда ушбу қурилма Хитой бозорида 9000 юан, яни тахминан 1300 доллар нархда сотувга чиқарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Lenovo компанияси янги Хиаохин Pro 27 2026 моноблокини тақдим этди