ASUSTOR компанияси корпоратив фойданишга мўлжалланган AS6212RD номли тармоқли тўплагични намойиш қилди.
Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, гаджетга 2,5 ёки 3,5 дюймли Serial ATA 3.0 интерфейсидаги қаттиқ дискларни ўрнатиш имконияти мавжуд. Агар унга 12 та сиғими 10 ТБ бўлган тўплагичлар ўрнатилса, жами сиғим 120 ТБни ташкил қилади.
Қурилма Intel Braswell платформасида ишлайди. Унга максимум частотаси 2,24 бўлган тўрт ядроли Celeron процессори ўрнатилган. SO-DIMM DDR3L стандартидаги оператив хотиранинг ҳажми – 4 ГБ, бироқ уни 8 ГБгача кенгайтирса бўлади.
ASUSTOR AS6212RD тўртта Gigabit Ethernet порти ҳамда турли периферия қурилмаларини улаш учун тўртта USB 3.0 портига эга. Бундан ташқари, HDMI 1.4b порти ҳам кўзда тутилган. Яна шуниси ҳам муҳимки,тўплагич иккита қувват блоки ёрдамида ишлай олади. Бу эса техник носозликлар пайтида гаджетнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга ёрдам беради.
Габаритлари — 535 × 439 × 88 мм, оғирлиги — 12,7 кг. Ҳозирча модель нархига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!