Сўнгги йилларда смартфон шунчаки алоқа воситаси вазифасини бажариш доирасидан чиқиб, қўшимча турли функцияларни ҳам амалга оширадиган қурилмага айланди. Хусусан, смартфоннинг интернет тармоғи билан боғланишдаги аҳамияти жуда катта. Мазкур тенденцияни яхши тушунган смартфон ишлаб чиқарадиган компаниялар ҳозирда, асосан, экран диагонали 5 дюймдан йирик бўлган қурилмаларни сотувга чиқаришмоқда.
Бироқ бундай катта экранли қурилмаларни бир қўл билан бошқариш қийин ва ноқулай. Айниқса, кўплаб бошқариш элементлари экраннинг юқори қисмида жойлашганда мазкур ноқулайлик янада ортади. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, Google компанияси мазкур эргономик муаммони олдиндан англаган ҳолда Chrome браузерининг Android иловасида қидириш сатрини экраннинг қуйи қисмига жойлаштиришга қарор қилишди. Ҳозирча бундай функция фақат Chrome Beta ва Chrome Canary дастурларида мавжуд.
Бета-синовлар якунлангандан сўнг ушбу функция браузернинг Android иловасида пайдо бўлади. Ҳозирча чиқиш муддатига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди